ҲАҚОРАТ ҚИЛИШ МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИНИНГ МАЙДА БЕЗОРИЛИКДАН ФАРҚЛИ ЖИҲАТЛАРИ ВА КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ МУАММОЛАРИ
Main Article Content
Abstract
Мазкур мақолада шахснинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилувчи ҳақорат қилиш (МЖтКнинг 41-моддаси) ҳамда жамоат тартибини бузувчи майда безорилик (МЖтКнинг 183-моддаси) маъмурий ҳуқуқбузарликларининг ўзаро чегаралаш мезонлари илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилинган. Ташқи кўринишидан ўхшаш бўлган ушбу қилмишларнинг асосий тажовуз объекти, қилмиш содир этилган жой, субъектив томон белгилари (мотив ва мақсад) ҳамда жабрланувчи доираси каби фундаментал фарқлари ёритиб берилган. Шунингдек, суд ва ички ишлар органлари амалиётидаги типик хатоликлар ўрганилиб, қилмишни тўғри квалификация қилиш, далилларни холисона тўплаш ва суд-лингвистик экспертизаси имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
Article Details
Section

This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.
How to Cite
References
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Янги таҳрир) // Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон.
2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси: 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сонга илова. (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, расмий манба: lex.uz).
3. Ахмедова С. Т. Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг юридик таркиби ва квалификация қилиш муаммолари: Ўқув қўлланма. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2020. – Б. 54–62.
4. Маъмурий ҳуқуқ: Дарслик / Муаллифлар жамоаси; ю.ф.д., проф. И. Исмоилов таҳрири остида. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2019. – Б. 210–218.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан ҳақорат қилиш ва туҳмат қилиш учун жавобгарликка доир қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори // Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари тўплами. – Тошкент: Адолат, 2014. – Б. 112–118.
6. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига шарҳлар / Умумий таҳрир остида. – Тошкент: ТДЮУ нашриёти, 2022. – Б. 89–95, 340–346.