ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН АЙРИМ ТОИФАДАГИ ШАХСЛАР УСТИДАН МАЪМУРИЙ НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ЎРНИ
Main Article Content
Abstract
Мазкур мақолада жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назоратни амалга оширишда профилактика инспекторларининг тутган ўрни, ҳуқуқий мақоми ва амалий вазифалари таҳлил қилинган. Рецидив жиноятчиликнинг олдини олиш, суд томонидан белгиланган маъмурий чекловлар (муайян вақтда яшаш жойидан чиқмаслик, белгиланган жойларга бормаслик, ҳудуддан рухсатсиз чиқиб кетмаслик ва мунтазам рўйхатдан ўтиш) ижросини таъминлаш механизмлари ёритиб берилган. Шунингдек, назорат остидаги шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва бандлигини таъминлашда «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорлик қилиш, электрон назорат (GPS-браслетлар) воситаларини жорий этиш ҳамда мазкур йўналишдаги фаолиятни рақамлаштириш бўйича илмий асосланган амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Article Details
Section

This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.
How to Cite
References
1. Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-371-сон Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2014 й., 03/14/371/0120-сон.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисида»ги 2019 йил 2 апрелдаги ЎРҚ-532-сон Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2019 й., 03/19/532/2873-сон.
3. Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахслар билан ишлашда ички ишлар органлари фаолияти: Ўқув-амалий қўлланма / Масъул муҳаррир Б. А. Матлюбов. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2021. – Б. 64–72.
4. Профилактика инспекторининг маъмурий фаолияти: Дарслик / Муаллифлар жамоаси; ю.ф.д., доц. И. А. Саттаров таҳрири остида. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2021. – Б. 224–235.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2023 й., 06/23/209/0961-сон.
6. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси: 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сонга илова. (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, расмий манба: lex.uz).
7. Абдуллаев, Ф., & Сафиддинов, А. (2022). Умрбод озодликдан махрум; илиш тари; асидаги жазо тушунчаси ва унинг мохияти. Zamonaviy dunyoda ilm-fan va texnologiya, 1(7), 263-272.
8. Юлдашев, Д. Х. (2025). ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМИНИНГ ИМИЖИНИ ЯХШИЛАШГА ДОИР ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР. Central Asian Journal of Education and Innovation, 4(8), 93-97.